Линклар

logo-print

Таназзулга учраган Россия иқтисоди 2016 йилни ҳеч бир ижобий ўзгаришсиз бошланган, рубль рекорд даражада шўнғишда давом этган бир пайтда ижтимоий тармоқларда ҳукумат номига танқид ва ҳажвлар кўпаймоқда. Мамлакат иқтисоди 2014 йил охиридан бери бўҳрондан чиқа олмаган, нефть нархи қайта тикланишига умид тобора сўнар экан, россияликларда қора юмор авж олмоқда.

Twitterдаги “Лентач” сатирик жамоаси каби гуруҳлар бирин-кетин янги-янги Интернет мемларини ўйлаб топмоқда.

Уларнинг бирида “Марказий банк нефть нархи 75 долларга қайтишини кутмоқда. Ҳаёт одамларга сабоқ бера олмайди”, дейилади. Унга тиркалган расмда эса “Нефть 75 га кўтарилган кунга етганингиздаги аҳволингиз”, деб ёзилган.

12 январь куни “Лентач” гуруҳи “WTI нефтининг нархи охирги 12 йилда биринчи марта 30 доллардан пастлади”, деган ёзув билан қуйидаги расмни юклади:

Метеорологлар Россия пойтахтида бошланадиган тўфон ҳақида огоҳлантирганидан кейин Россия Ташқи ишлар вазирлигини масхаралаб очилган FAKE_MIDRF Twitter ҳисоби “Москвада қор, биржа ва рубль тушади”, дея твит ёзди.

FAKE_MIDRF Twitter ҳисоби яна Президент Владимир Путиннинг мамлакатга “барқарорлик” олиб келгани ҳақидаги иддаосини масхаралаб “Путин олиб келган барқарорлик йилларида, рубль ўз қадрини барқарорлик билан йўқотиб келмоқда ва тўрт баробарга қадрсизланди”, деб ёзди.

The World_Oil_Price Twitter ҳисоби эса @RussianRUB ҳештеги билан Россия рублига “Хафа бўлма, лекин назаримда мамлакатингга камида гуманитар ҳалокат таҳдид солмоқда. Ахир сенинг мамлакатингда йўқотадиган ҳеч нимаси йўқ”, дея мурожаат қилди.

​13 январь куни эса RussianRUB ҳисоби “Мен бу ҳисобимни сотаман. Менимча, сабабини биласиз. Мен билан боғланиш учун керакли маълумотни профилимда топасиз”, деб ёзди.

Twitter фойдаланувчиси Руслан эса “Бизнинг мағрур Титанигимиз душманга бош эгмайди” ёзуви билан чўкиб кетаётган “ватник” тасвирланган суратни юклади. “Ватник” пахтадан тайёрланган анъанавий рус кийими бўлиб, бу сўздан кўп ҳолларда Россия президентини қўлловчиларни салбий маънода таърифлаш учун учун қўлланилади.

Яна бир фойдаланувчи Chulz ижтимоий тармоқларда кремлпарастлар ўз ватанларидаги муаммоларга эмас, хорижий шаҳарлардаги муаммоларга эътибор қаратаёганини назарда туриб: “Россияда миллий сотқинлар рубль ҳақида хавотир олади, ватанпарврлар эса Кёльн шаҳридаги муҳожирлар ҳақида қайғуради”, деб ёзди.

Яна бир ҳазилда “Мана бу сувнинг бир баррели (159 л) Россияда 3 180 рубль туради. Бир баррель (159 л) Россия нефти эса 2 360 рубль туради. Келинг, сув сотамиз”, дейилади.

Бир неча “юмор” сайти Россия рубли ва иқтисоди муаммолари ҳақидаги аскияларни тўпламоқда. Бу сайтларда қуйидаги каби ҳазилларни учратишингиз мумкин:

Россия иқтисоди таназзули белгилари йўқ бўлди. Улар билан бирга Россия иқтисоди белгилари ҳам.

Владимир Владимирович бу йил рекорд рейтинг кўрсатди: бир доллар 72.8 рубль бўлди.

Ўн кундан бери ишламаяпмиз, рубль эса барибир тушяпти. Балки, умуман ишламаслигимиз керакдир?

Президент Дмитрий Медведев Россия иқтисоди барақарорлашганини айтмоқда. Демак, бу бўтқадан чиқмаймиз?

Фойдаланувчи Shulz твитларидан бирида “Барқарорлик бу селфи олаётган бош вазир қўлининг титрамаслигидир”, деб ёзди.

Октябрь ойида Twitter фойдаланувчиси MFOInFinance “– Док, нега тарихга учяпмиз? – Рублларимизни доллар қилиб олиш учун”, ёзуви билан “Келажакка қайтиш” филмидан олинган скриншотни юклади.

Ўтган ойда фойдаланучи Guru_invest Россиядаги қитисодий аҳвол ҳақида остига: “Док, нега тўхтамай қулайман?” деб ёзилган карикатура билан бўлишди:

Кўп ҳазилда яна Россия расмийларининг таназзул “тагини” топишга ва бўҳрон қанчалик даражада ёмонлашишини башорат қилишга қаратилган уринишлари мазах қилинади. Хусусан, жуда кўп аския молия вазири Антон Силуанов ҳақидадир.

3 ноябрь куни мухолифатчи сиёсатчи Владимир Милод Twitterда: “Уч нарсани узоқ томоша қилса бўлади: оловни, сувни ва вазир Силуановнинг [иқтисодий бўҳрон] “тагини” излашини”, деб ёзди.

Ўтган ойда фойдаланувчи Кирилл Эйхфус “Силуанов янги тубни изламоқда. Бу Масхарабозлик”, деб ёзди.

13 январь куни Alex Doppelkorn:“Силуанов яна тубни йўқотиб қўйди ва энди 1998 йилгидек дефолт эҳтимолдан холи эмаслигини айтмоқда”, дея твит ёзди.

Табиийки, ҳамма ҳам ҳазил қилаётгани йўқ. Кремлнинг собиқ пиарчиси ва тажрибали сиёсий таҳлилчи Глеб Павловский 13 январь куни RBC бизнес ҳолдингининг “Биз рублдан хавотир олиш фазасига киряпмиз” деб номланувчи мақоласини эълон қилди. “Руҳий жиҳатдан башорат тўғри: саросима йўқ, чунки биз унинг ичида яшаймиз ва унга ўрганиб қолганмиз”, дея қўшимча қилди Павловский.

XS
SM
MD
LG