Линклар

logo-print

Клуни Исмоиловага ўз адвокатлик хизматини таклиф қилди


Хадича Исмоилова (ўнгда) ва Амал Клуни.

Хадича Исмоилова (ўнгда) ва Амал Клуни.

Адвокат Амаль Клуни озарбайжонлик журналист Хадича Исмоилова ишини Европа судида кўриб чиқишни таклиф этиб, уни судда ўзи ҳимоя қилишини билдирди.

Голливуд киноактёри Жорж Клунининг рафиқаси бўлган Амал Клуни сўнгги йилларда Миср, Арманистон ва Мальдивларда сиёсий мотивлар асосида қўлга олинган бир қатор шахсларга нисбатан ўтказилган суд жараёнларида муваффақиятли иштирок этиб, дунёнинг машҳур адвокатларидан бирига айланди.

Озодлик радиоси мухбири бўлган Хадича Исмоилова ва унинг адвокати ҳозир Амал Клуни таклифини ўрганаётгани хабар қилинмоқда.

Озарбайжон ҳукуматидаги коррупция ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев оиласига таалуқли бизнес ҳақида бир қатор журналистик текширувларни олиб борган Хадича Исмоилова 2015 йилнинг сентябрида Боку суди томонидан етти ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Ҳуқуқ фаоллари Исмоиловага нисбатан жиноят иши соҳталаштирилганига ишонилишини билдириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG