Линклар

АҚШ фуқаролари шиа жанггарилари томонидан ўғирланди


Бағдоддаги Америка базаларидан бири.

Бағдоддаги Америка базаларидан бири.

Қўшма Штатлар ҳукуматидаги манбалар Бағдодда ўтган ҳафта бедарак кетган АҚШнинг уч фуқароси Ироқ ҳукумати томонидан қўллаб –қувватланаётган шиа жанггарилари томонидан ўғирлаб кетилганини билдирмоқда.

Ройтер агентлигининг сешанба куни маълум қилишича, мазкур хабар Ироқ разведкаси ва АҚШ ҳукуматидаги икки манба томонидан тасдиқланган.

АҚШнинг уч фуқароси Бағдодда 15 январь куни ўғирлаб кетилган. Ироқдан АҚШ ҳарбийлари олиб чиқиб кетилган 2011 йилдан бери бу ерда биринчи марта америкаликлар ўғирланмоқда.

АҚШ Давлат департаменти фуқароларни озод қилиш учун Ироқ ҳукумати билан тиғиз ҳамкорлик қилаётганини билдирди. Ироқ разведкаси, америкаликлар пул талаб қилиш учун эмас, АҚШ фуқаролари бўлгани учунгина ўғирлаб кетилган, деб ҳисобламоқда.

XS
SM
MD
LG