Линклар

Оқ Уй йўқолиб қолган ФТБ агенти Эронда эмаслигини билдирди


Роберт Левинсон.

Роберт Левинсон.

Оқ Уй расмийлари бундан саккиз йил аввал бедарак кетган Федерал Тергов Бюроси агенти Роберт Левинсон тирик экани, аммо у таҳмин қилинганидай, Эрон ҳудудида эмаслигини маълум қилди.

Роберт Левинсон оиласи АҚШ ҳукумати йўқолган агентни қидириш учун зарур чоралар кўрмаётганини танқид қилиб чиққанидан сўнг, 19 январь куни Оқ уй матбуот котиби Жош мана шундай баёнот берди.

Роберт Левинсон 2007 йилда Эронга қилган иш сафари пайтида бедарак кетган эди.

АҚШ, Европа Иттифоқи ва Эрон Теҳрон ядровий дастури бўйича келишувга эришиб, Теҳронга нисбатан санкциялар бекор қилингач, Эронда қамоқда сақланаётган беш америкалик озод қилинган. АҚШда эса етти эронлик қамоқдан озод қилинган эди.

XS
SM
MD
LG