Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:58

Покистонда университетга уюштирилган ҳужумдан 21 одам ҳалок бўлди


Покистон шимол-ғарбидаги Чорсадда шаҳридаги Бача Хон университетида бугун эрталаб уюштирилган ҳужум оқибатида камида 21 одам ҳалок бўлди.

Ҳужумдан яраланганлар сони элликдан зиёд экани айтилмоқда.

Ҳужумчилардан тўрт нафари отиб ўлдирилган, қолганининг тақдири номаълум.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча бирон қуролли гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Ҳозирда Покистон хавфсизлик кучлари университет биносини қўриқламоқда.

Университет талабалари хавфсиз жойга олиб ўтилган. Чорсадда Покистоннинг Пешавор шаҳридан эллик километр узоқликда жойлашган.

2014 йилда Пешовар шаҳридаги мактаблардан бирига уюштирилган қонли ҳужум учун масъулиятни Покистондаги Толибон ҳаракати ўз зиммасига олган эди.

XS
SM
MD
LG