Линклар

Афғонистон пойтахти Кобулдаги Россия элчихонаси яқинида чоршанба куни рўй берган кучли портлаш оқибатида камида беш одам нобуд бўлди.

Афғон матбуотига кўра, ҳудкуш ҳужумчи бомба ўрнатилган машинани элчихона яқинида портлатган.

Портлашдан йигирмадан ортиқ одам яралангани хабар қилинмоқда.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлашга масъулиятни зиммасига олган эмас.

Ўтмишда Афғонистондаги Толибон ҳаракати бундай ҳужумларни амалга ошириб келгани маълум.

XS
SM
MD
LG