Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:40

Резагулнинг кесиб ташланган бурни Туркияда ёпиштириладиган бўлди


Афғонистон шимол-ғарбидаги Форёб вилоятининг чекка қишлоқлардан бирида рашкчи эри томонидан бурни кесиб ташланган 20 яшар Резагулни даволашни туркиялик врачлар ўз зиммаларига олишди. Резагул яқин кунлар ичида Туркияга олиб кетилиши ва ўша ерда унинг бурни тикланиши айтилмоқда.

Форёб вилоятининг Маймана шаҳридаги афғон-турк қўшма шифохонаси врачлари бурнидан айрилган 20 яшар Резагулни Туркияга олиб бориб, пластик-жарроҳлик амалиёти ўтказишини айтдилар.

25 ёшли Муҳаммад Хон 18 январь куни жаҳл устида ўзининг йигирма яшар хотини Резагулнинг бурнини кесиб ташлаган ва ўзи Фарёб вилоятининг толибон жангарилари назоратидаги қисмига қочиб кетган эди.

Резагулнинг айтишича, эри уни қаттиқ рашк қилиб бурнини кесиб ташлаган:

“Ўша куни мен уйда эдим. Эрим келиб, мендан “қаерга ва нимага борган эдинг”, деб сўради. Мен уйдан чиқмаганимни айтдим. Эрим ишонмади ва менинг гапларимга ҳам қулоқ солмай мени ётқиздида, пичоғини чиқариб бурнимни кесиб ташлади. Шариллаб оққан қонни кўрган эрим шундан сўнг уйдан чиқиб кетди”, дейди Резагул.

Афғонистонда бурни кесиб ташланган Ризогул
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:47 0:00

Резагулнинг онасига кўра, куёви унинг қизини доим калтаклаб келган:

“Қизимнинг ҳеч қандай гуноҳи йўқ эди. Эри доим уни уриб тепарди. Энди қизимнинг бурнини кесганидан сўнг Чилгази ёки Қайсор минтақасига қочиб кетди”, деди жабрдийда онаси.

Афғонистонда эрларининг ўз хотинлари бурни ва лабларини кесиб ташлаш ҳоллари кўп кузатилади. Форёбдаги сўнгги ҳодиса маҳаллий аҳоли тарафидан ғазаб билан қарши олинди.

Ўтган йиллар давомида бурун ва лаблари эрлари томонидан кесиб ташланган кўплаб аёллар мамлакатдаги инсонпарварлик ташкилотлари ва саховатли инсонларнинг молиявий кўмагида чет давлатларда бурнини тиклаб қайтишга ҳам муваффақ бўлишди.

Афғонистон қонунчилигига кўра, бировнинг бурнини кесиб ташлаш каби жиноятга қўл урган шахс етти йилдан кўпроқ қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Лекин, Афғонистонда бундай жиноятга қўл урган эркакларнинг аксар ҳолларда жазодан қутилиб қолишлари кўп кузатилади.

XS
SM
MD
LG