Линклар

logo-print

Назарбоев парламент қуйи палатасини тарқатиш тўғрисидаги Фармонни имзолади


Қозоғистон парламенти.

Қозоғистон парламенти.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 20 январь куни мамлакат парламентининг қуйи палатасини тарқатиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Фармонда 20 мартда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказиш белгиланган.

13 январь куни парламент депутатлари қуйи палатани тарқатиш таклифи билан Назарбоевга мурожаат қилган эди. Бунга парламент президент Назарбоев таклиф қилган ислоҳотларни амалга ошириш учун ўнлаган қонунларни қабул қилиб, ўз вазифасини бажариб бўлгани сабаб қилиб кўрсатилган эди.

Айрим таҳлилчилар бу ташаббус халқнинг эътиборини мамлакатда юзага келган иқтисодий инқироздан чалғитиш мақсадида кўтарилганини айтмоқда.

Қозоғистонда бундан аввал парламент сайлови 2012 йилда ўтказилган.

XS
SM
MD
LG