Линклар

21 январь куни эрталаб Москва биржасида бир АҚШ доллари 84¸44 рублдан¸ бир евро эса 92 рублдан сотила бошланди. Бир кун ичида АҚШ доллари Россияда 3 рублга қимматлади.

Чоршанба куни эрталаб, бир доллар 80 рублга кўтарилган эди. Кечга яқин эса бир доллар 82 рублдан сотилди. Евронинг қиймати эса 87 рублдан 89 рублга кўтарилди.

Россия рублининг бундан аввалги энг юқори даражадаги қадрсизланиши 2014 йилнинг декабрида кузатилган. Ўшанда бир доллар 80 рублга чиққан эди.

Рублнинг қадрсизланиши дунё бозорида нефть нархининг кескин тушиши билан боғлиқ ҳолда кузатилмоқда.

Brent маркали бир баррел нефт нархи 20 январь куни 27 долларга тушди.

Россия давлат бюджетининг ярмига яқинини нефть экспортидан келаётган тушумлар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG