Линклар

logo-print

Сурия бўйича музокаралар бошқа кунга қолдирилди


БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура.

Сурия бўйича Женевада 25 январь куни бошланиши лозим бўлган тинчлик музокараси номаълум муддатга қолдирилиши мумкин. Бу ҳақда чоршанба куни БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Мистура музокаралардаги асосий ўртамчилар АҚШ ва Россия Суриядаги қуролли конфликт иштирокчиларига тинчлик музокараларида қатнашишлари учун босим ўтказишда давом этиши керак, деб ҳисоблайди. АҚШ Давлат департаменти эса музокараларнинг бир неча кун ортга сурилиши муҳим аҳамиятга эга эмас, деб билдирди.

Чоршанба куни Сурия мухолифат кенгаши музокараларга учинчи томон қўшиладиган бўлса Сурия ҳукумати билан музокаралар ўтказишдан бош тортишини эълон қилган. Мазкур баёнот Россия музокараларда Москва томонидан қўллаб-қувватланаётган қуролли гуруҳлар ҳам иштирок этишини талаб қилаётгани ортидан янграган.

18 январь куни БМТ АҚШ ва Россия Сурия мухолифати делегацияси таркиби юзасидан келишиб олмагунига қадар Женевада ўтадиган музокараларга расмий таклифнома жўнатилмаслигини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG