Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:46

Қирғизистонда террорчига қурол сотганликда гумонланган милиционер ҳибс қилинди


Қирғизистонлик милиция ходимлари.
Қирғизистонлик милиция ходимлари.

Жалолобод вилоят Ички ишлар бошқармасининг қуролларни сақлашга масъул ходими Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинган шахсларга ўқ-дори сотганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Маълум бўлишича, Жалолобод вилоят Ички ишлар бошқармасининг қурол-яроқ омборхонаси раҳбари, милиция майори Бўрубай Райимбеков 17 январда қамоққа олинган. Унинг уйи тинтилганида бир тўппонча топилган. Маълумотларга кўра, у катта миқдордаги ўқ-дори ва қуролни сотишга алоқадорликда гумонланмоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бу борада ҳозирча бошқа маълумотларни бермаяпти.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ўз ходими қўлга олинганини тасдиқлади, бироқ унга қандай айб қўйилаётганини очиқламади. Бошқарма матбуот котиби Миқтибек Турдубеков эса бошқармада ўқ-дорилар назоратсиз қолаётганини айтиш билан чекланди.

“Маълумотларга кўра, вилоят ички ишлар бошқармаси омборхонасида сақланаётган қуролларнинг барчаси қаровсиз қолмоқда. Ҳозирда текширув ишларини тўлиғича Миллий хавфсизлик хизмати олиб бормоқда”,- деди Турдубеков.

Айни пайтда ҳуқуқ фаоллари бу шов-шувли жиноят иши тафсилотлари жамоатчиликка очиқланишини талаб қилмоқда.

“Бишкекнинг 8-мавзесида ўлдирилган Октябрь туман милицияси ҳодими Актилек Абдувалиев ҳам шу қуроллардан отилган, деган норасмий маълумот бор. Сурияга урушга бориб келган одамлар қўлга олиниб, ўшалар орқали бу маълумотлар маълум бўлаяпти-ку. Бир қўлимиз билан террорчиликка қарши курашиб, фуқароларимизни Сурияга чиқармасликка ҳаракат қиляпмиз, иккинчи қўлимиз билан уларга қурол бераётган бўлаяпмиз”, - дейди “Қилим шами” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Азиза Абдурасулова.

Қирғизистон махсус хизматлари 14 январда Бозорқўрғон туманидаги яширин жойдан гранатамёт, 5,45 ва 7,62 мм калибрдаги олти мингдан ортиқ ўқ топган эди. Бу ҳолат юзасидан Суриядаги жанговор ҳаракатларда иштирок этганлик ва Бишкекда ўтказилган махсус амалётда йўқ қилинган терррор гуруҳига алоқадорликда гумонланиб бир одам қўлга олинган.

Бўрубай Райимбековнинг ўша жойда топилган ўқ-дориларни сотишга алоқадор экани айтилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2010 йилдаги апрель ва Ўш воқеаларида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги юзлаб қурол ҳамда 40 минг ўқ-дори одамлар қўлига ўтиб кетган. Ҳозир уларнинг қанчаси қайтарилгани тўғрисида аниқ маълумот йўқ.

Мутахасислар шу сабабли ҳам куч тизимларидаги қуроллар хавфсизлигига эътиборни кучайтириш кераклигини айтишади.

Ҳуқуқ фаоллари Бўрубай Райимбеков қурол савдосига аралашган биринчи милиция ходими эмаслигини айтишмоқда. 2011 йил июлида Чуй вилоят Ички ишлар бошқармасининг икки ходими қурол сотишда гумонланиб қўлга олинган. Маълумотларга кўра, милиция ходимлари "Сайга" милтиғи, 16 калибрли милтиқнинг 129 дона ўқи, "Калашников" автомати, тўппончанинг 72 ўқи ва бошқа ўқ –дорилар сотганликда айбдор, деб топилган.

XS
SM
MD
LG