Линклар

Молдова ҳукумати ярим тунга яқин қасамёдга келтирилди


Молдова. Ҳукумат уйига бостириб кирган норозилар, 20 январь, 2016 йил.

Молдова. Ҳукумат уйига бостириб кирган норозилар, 20 январь, 2016 йил.

Молдовада пайшанбага ўтар кечаси Павел Филип раҳбарлигидаги янги ҳукумат қасамёдга келтирилди. Бу ҳақда Молдова президенти матбуот хизмати хабар берди.

Чоршанба куни ҳукумрон Демократик партияга мансуб Филип номзодининг бош вазирликка тасдиқланиши мухолифатнинг норозилигига сабаб бўлган эди. Минглаб одамлар ҳукумат уйи олдида норозилик митинг ўтказган ва парламентга навбатдан ташқари сайлов ўтказилишини талаб қилган. Намойишчиларнинг бир қисми полиция кордонини ёриб ўтиб, ҳукумат уйига бостириб кирган. Орадан кўп ўтмай, полиция норозиларни бинодан ҳайдаб чиқаришга муваффақ бўлди.

Хабарларга қараганда полиция ва норозилар тўқнашувида 15 киши жароҳатланган. Улардан 9 нафари полициячи, 6 нафари намойшчидир.

Павел Филип сўнгги бир йил ичида Молдова ҳукумати раҳбарлигига келган учинчи бош вазир бўлди. Молдова ҳукумати ўтган йилнинг октябрь ойида коррупция билан боғлиқ жанжал туфайли истеъфо берганидан сўнг мамлакатда сиёсий инқироз бошланган эди.

Норозилар аввалги ҳукуматлар каби уч ҳукумрон партия вакилларидан иборат янги ҳукумат коррупцияга барҳам бера олмайди, деб ҳисобламоқдалар.

XS
SM
MD
LG