Линклар

logo-print

Симферополь суди Мустафо Жамилевни сиртдан қамоққа олди


Қрим татарлари лидери Мустафо Жамилев.

Қрим татарлари лидери Мустафо Жамилев.

Симферополь суди қрим татарлари лидери¸ Россия томонидан аннексия қилинган Қримга нисбатан блокада ташкилотчиларидан бири Мустафо Жамилевни сиртдан қамоққа олди ва федерал қидирувга берди.

Жамилев адвокатига кўра¸ Федерал хавфсизлик хизмати томонидан унга Россия Жиноят Кодексининг уч моддаси бўйича айб қўйилмоқда.

Украина Олий Радаси депутати Мустафо Жамилев Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинишига кескин норозилик кўрсатиб келмоқда.

Жамилевни экстремистик руҳдаги чиқишлар қилганликда айблаган Москва унинг Россия¸ хусусан¸ Россия аннексия қилган Қримга киришини беш йилга тақиқлаган эди.

Совет ва Россия ҳуқуқ фаоллари ветеранларидан саналган Мустафо Жамилев СССР пайтида ҳам “антисовет фаолияти” учун қамалиб¸ умрининг 15 йилини турмада ўтказган эди.

XS
SM
MD
LG