Линклар

logo-print

АҚШ илмий тадқиқот муассасаларининг маълум қилишича, 2015 йил сўнгги 136 йил ичида энг иссиқ келган йил бўлди.

АҚШнинг коинотни ўрганувчи NASA агентлиги ва Океан атмосфераси бўйича миллий маъмурият томонидан ёйинланган ҳисоботда айтилишича, ер шари температураси 1880-1899 йилларга нисбатан цельсий кўрсаткичи бўйича 1 градусга кўтарилган.

Ер шарининг глобал исиб бориши одам фаолияти билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Аввалроқ Япония, Британия олимлари ва Метереология бўйича халқаро ташкилот 2015 йил энг иссиқ келган йил бўлгани ҳақида маълумот тарқатган эди.

XS
SM
MD
LG