Линклар

“Украина учун жангга бутун масъулиятни зиммамга олиб кирганман”


Шавкат Муҳаммад

Шавкат Муҳаммад

Бу ердаги ҳаракатларим, яъни Украина учун жангларда иштирок этганим учун Ўзбекистонга қайтгач жиноий жавобгарликка тортилишим мумкинлигини бундан 2 йил олдин – ҳали уруш бошланмай туриб билганман.

Бу фикрни Украина Мудофаа вазирлиги қошидаги “Айдар” кўнгиллилар батальони сафида туриб, россияпараст айирмачиларга қарши курашаётган ўзбекистонлик Шавкат Муҳаммад Озодликка саволларига жавоб бераркан билдирди.

“Айдар”чи Шавкат билан Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси 18 январь куни эълон қилган огоҳлантирув муносабати билан гаплашилди.

Элчихонанинг билдиришича, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига (“Ёлланиш”) мувофиқ, чет давлат ҳудудидаги қуролли тўқнашувлар ёки жанговар ҳаракатларда ноқонуний равишда иштирок этиш, ҳатто ёлланиш аломатлари бўлмаган тақдирда ҳам, жиноят бўлиб ҳисобланади. Бу қилмишни содир этганлик учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш шаклида жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

Демак, Шавкат Муҳаммад Ўзбекистонга қайтса қамаладиганлардан биридир ва шунинг учун Озодлик унга бир қатор саволлар билан мурожаат қилди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ўз мамлакатдошларини фавқулодда вазиятларга тушиб қолган тақдирда (+380) 44 501-50-00 и (+380) 44 501-41-83 телефонлари орқали Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасига тўхтовсиз мурожаат қилишлари кераклигини қўшимча қилганлар.

Озодлик радиоси 21 январь кунбўйи эълон қилинган телефонларга “тўхтовсиз” бўлмаса-да, бир неча бор қўнғироқ қилди.

Биринчи телефон элчихона қоровулхонасиники бўлиб чиқди.

Иккинчиси гўшагини ҳеч ким кўтармади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG