Линклар

logo-print

Грознийда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик намойиш ўтказилди. Кремль таянчига эга Қодиров ҳукуматининг иддао қилишича, 22 январь кунги намойишда 1 миллион одам иштирок этган. Чеченистон Республикаси аҳолиси 1,3 миллионни ташкил этади.

Ҳафта бошроғида Чеченистон бўйлаб давлат ташкилотлари ишчилари жума кунги намойишга чиқишга мажбурланаётгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. Намойиш иштирокчилари Россия Президенти Владимир Путин ва Қодировни мақтовчи шиорларни кўтариб чиқишди.

Бошқа шиорларда мухолифат фаолларининг исмлари ва уларни “хоин”, “бешинчи колонна” ва “Россия исноди” каби иборалар билан қораловчи ёзувларни кўриш мумкин эди.

Қодиров бундан 10 кун аввал Россия мухолифати фаолларини “халқ душманлари” дея атаб, уларни “судга тортиб, қамоққа ташлаш” керак деган ғоя билан чиққан эди.

Россия мухолифати, Amnesty International ва Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Кремлни Қодировнинг баёнотига “тегишли” жавоб қайтаришга чақирган эди.

Қодиров Чеченистонда инсон ҳуқуқларини бузиш ҳамда Россия ичкариси ва ташқарисида сиёсий қотилликларга алоқадорликда айбланиб келади.

XS
SM
MD
LG