Линклар

logo-print

Россия НАТОга жавобан тўртта янги дивизия ташкил этиш ниятини билдирди


Россия 2016 йилда НАТО ҳарбий машқлари “кўлами ошаётгани”га жавобан тўртта янги пиёда қўшинлар дивизиясини ташкил этиш режаларини эълон қилди.

Россия пиёда қўшинлари бош қўмондони генерал Олег Салюков бу ҳақда 21 январь куни Москвада ўтказилган матбуот анжуманида билдирди. Унинг айтишича, “янги дивизияларнинг ташкил этилиши кеийнги пайтларда НАТО мамлакатлари тарафидан машқлар кўламининг оширилаётганига жавобан кўриладиган чоралардан биридир”.

Унга кўра, дивизиялардан бири ҳарбий кучлар марказий гуруҳи таркибига, яна учтаси эса Россия ғарбидаги ҳарбий кучлар таркибига киритилади. Барча дивизиялар мавжуд ҳарбий бригадалардан ясалишини билдирди рус генерали.

Салюковнинг яна айтишича, Россия 2016 йилда хориж мамлакатлари билан ҳамкорликда еттита ҳарбий машқ ўтказишни режалаштирмоқда. Генрал шунингдек, ҳозирда Украинанинг Қрим минтақасида Россия пиёда қўшинлари йўқлиги, лекин эҳтиёж туғиладиган тақдирда, дарҳол жўнатиши мумкинлигини таъкидлади.

Россия 2014 йилда Украинанинг Қрим ярим оролини аннексия қилиши ортидан Москва билан НАТО блоки ўртасида муносабатлар таранглашган.

XS
SM
MD
LG