Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:30

Тожикистонда қарийб 13 минг одамнинг соқоли "тартибга солинди"


Панжакент туманида яшовчи Лутфулло Бобобеков ҳам унинг соқолини милиция ходимлар мажбуран олдириб ташлаганини айтган эди.
Панжакент туманида яшовчи Лутфулло Бобобеков ҳам унинг соқолини милиция ходимлар мажбуран олдириб ташлаганини айтган эди.

Тожикистоннинг Хатлон вилояти ички ишлар бошқармаси берган маълумотга кўра, ўтган йил давомида вилоятда 6773 хотин-қиз ҳижобдан воз кечган ва 12818 эркакнинг соқоли тартибга солинган.

Хатлон вилояти ички ишлар бошқармаси тарқатган хабарда айтилишича, бугунги кунда тожикларга ёт кийимларни кийишга қарши курашишга зарурат бор. Ички ишлар мулозимларига кўра, бегона кийимлар ўрнига миллий кийимлардан фойдаланиш маданиятини кучайтирмоқ керак.

Хатлон вилояти ИИБ бошлиғи Баҳром Шарифзода
Хатлон вилояти ИИБ бошлиғи Баҳром Шарифзода

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Баҳром Шарифзоданинг айтишича, ўтган йил давомида вилоятда ҳижоб билан савдо қиладиган 162та дўкон фаолиятига чек қўйилган, 6773 нафар аёл эса ҳижобдан воз кечган.

Мулозимнинг айтишича, бундан ташқари ҳижобда бўлган 89 нафар аёл ҳам фоҳишаликда гумонланиб, ушланган.

Баҳром Шарифзода, шунингдек, соқоллари ҳаддан ташқари бетартиб ўсиб кетган 12818 эркакнинг соқоли ҳам олиб ташланган ёки тартибга солинган.

Хатлон ИИБ: 12 818 тожикистонликнинг соқолини тартибга солдик
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:34 0:00

2014-2015 йиллар давомида Тожикистонда хотин-қизларнинг ҳижоблари юлиб олиниши, соқоли ўсиб кетган эркакларнинг соқоли олиб ташлангани ҳақида жуда кўп хабарлар пайдо бўлган эди. Лекин расмийлар бу ишларга уларнинг умуман алоқаси йўқлигини айтиб келганлар.

Лекин, Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг бир хабарида, ўзбошимчалик билан эркаклар соқолини қириб ташлагани учун вазирликнинг икки масъул ходими жазолангани бир бор айтилган эди.

Айни пайтда эса, тожик расмийлари хотин-қизларни мажбуран ҳижобдан воз кечтирганларини, исломий кийимлар сотадиган дўконларни ёпиб ташлаганиини ва эркаклар соқолини мажбуран қириб ташлаганини илк бор тан олмоқда.

Сўнгги йилларда, кузатувчиларга кўра, Тожикистонда ислом уламоларига ва мусулмонларга ҳукуматнинг очиқдан очиқ тазйиғи кучаймоқда.

Ўтган йили Тожикистон Ислом уйғониш партиясининг фаолияти ҳам мамлакатда расман тўхтатилган эди.

XS
SM
MD
LG