Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:02

Саудия муфтийси шахматни “ҳаром”, дея фатво берди


Саудия Арабистони Олий муфтийси Шайх Абдулазиз аш-Шайх шахмат ўйинини “ҳаром”, дея эълон қилди. Саудия бош муфтийси чиқарган фатвода, шахмат вақт ва пулнинг беҳода сарфланишига сабаб бўлиши ва рақиблар ўртасида адоват туғдириши айтилади.

Саудия телевидениеси ток-шоусида қатнашган муфтий шахмат тўғрисидаги саволга жавоб бераётиб, шахматни алкоголь ва қимор каби “шайтоннинг иғвоси”га тенглаштирди.

Шахмат Яқин Шарқда узоқ тарихга эга ва Араб мамлакатларида кўпчилик севиб ўйнайдиган ўйиндир.

Шайх Абдулазиз аш-Шайхнинг фатовсига жавобан Саудия Арабистони Шахмат Уюшмаси вакили Муса Бин Тайли ўз Twitter саҳифаси орқали шахматнининг қиморга алоқаси йўқлиги ва уюшма Саудия қироллигида 70га яқин мусобақа ўтказганини билдирди.

Бош муфтий фатвосига қарамасдан Саудияда шахмат қонундан ташқари, деб эълон қилиниши эҳтимолдан йироқ демоқда кузатувчилар.

1979 йилда ҳам Эронда Исломий инқилоб ортидан шахмат ўйини ҳаром, дея эълон қилиниб, тақиқланган эди. Лекин 1988 йилда ўша пайтдаги Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайний тақиқни олиб ташлаб, ўйинга пул тикилмаган тақдирда шахмат ўйнаш мумкин, дея фатво берган.

Бундан ташқари, 1996 йилда Афғонистонда ҳокимиятга келган Толибон ҳаракати ҳам шахматни тақиқлаб қўйган эди.

Ўзбекистонлик ҳадисшунос Муҳиддин Шириновдан Саудия Арабистони муфтийси фатвосига муносабат билдиришини сўрадик.

Муҳиддин Ширинов: Шахмат ҳукми тўғрисида келишилган ва ихтилофли ўринлар бор
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:36 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG