Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:17

Москва маъмурияти Ўзбекистон элчихонаси олдида пикет ўтказилишига рухсат бермади


Имом Турсунов ҳимоясига Вятка имом-хатиби Р.Романқулов ҳам чиқди.
Имом Турсунов ҳимоясига Вятка имом-хатиби Р.Романқулов ҳам чиқди.

Москванинг Марказий префектураси Ўзбекистон элчихонаси олдида 26 январга мўлжалланган норозилик акциясига рухсат бермади. Пикет ташаббусчиси “Ёрдам” ташкилоти раҳбари Баҳром Ҳамроев норозилик намойиши Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан экстремизм ва Россия фойдасига жосусликда айбланиб ушлаб турилган кировлик имом Темур Турсунов ҳимоясига ўтказилишини айтмоқда. Ҳуқуқ фаоли иккинчи маротаба полиция ходимларидан таҳдид олаётганини гапирди.

22 январь куни Москва шаҳрининг Марказий округ префектураси “Ёрдам” инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилотига Погорельский кўчасида жойлашган Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси олдида норозилик акциясини уюштиришга рухсат бермади.

Ташкилот раҳбари Баҳром Ҳамроев муниципал идора расмийлари “пикетни ўтказиш учун бошқа жой танлашни” таклиф этди, дейди Озодлик билан суҳбатда.

- Пикет мақсади - жамоатчилик эътиборини қаратиш. Россия фуқароси бўлган Киров вилояти муфтийси Темур Турсунов Ўзбекистонда ўтган йилнинг июль ойида ҳибсга олинган ва ўша вақтдан бери қамоқда. Лекин икки ой давомида унинг қаерда эканини

2013 йил октябрь ойи, "Ёрдам" ўзбек журналисти С.Наумов ҳимоясига пикет ўтказмоқда
2013 йил октябрь ойи, "Ёрдам" ўзбек журналисти С.Наумов ҳимоясига пикет ўтказмоқда

ҳатто ота-онасига хабар бермасдан, “Йўқ унақа одам!”, деб келишди. Унинг ҳуқуқлари бузилгани тўғрисида бизда маълумотлар жуда кўп. Шу мақсадда, 26 январь соат 12-дан 14-гача 20 кишилик намойиш ўтиши керак эди. Жавоб олгани префектурага келсам, “бир соатча кутинг” дейилди. Жавоб олдиндан тайёр экан: мен кейин тушундим нима учун мени бир соат ушлаб туришганини. Рад жавоби ҳужжатида “одамларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилиши ва транспорт ҳаракатланишига тўсқинлик қилиши сабабли пикетни бошқа жойда ўтказишингизни сўраймиз” дейилган, деди ҳуқуқ фаоли.

“Мемориал” ташкилоти вакилининг айтишича, кўчага чиқиб у маъмурият олдида турган бошқа машиналар қаторида турган машинаси автомобил инспекцияси ходими назорати остида эвакуаторда олиб кетилаётганига гувоҳ бўлган.

Ҳаракат хавфсизлиги идорасида протоколни расмийлаштирган полициячи Баҳром Ҳамроевни “20 суткага ҳибсга олиши” билан таҳдид қилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси бундан роппа-роса бир ой олдин Темур Турсунов имомлик қилаётган Киров шаҳрига кетаётганида автомобил назорати ходимлари томонидан ҳибс этилгани ва ушанда ҳам полициячилар уни “қамоққа олиш” билан қўрқитганини эслади.

“Ёрдам” ташкилоти етакчиси Темур Турсунов ва Ўзбекистонда қамалган бошқа диндор ва ҳуқуқ фаоллари ҳимоясига 26 январга мўлжалланган норозилик намойиши номаълум муддатга – шаҳар ҳокимияти билан келишгунга қадар, - кўчирилганини маълум қилди.

- Лекин бу митинг барибир ўтказилади! Энди ҳар ҳафта пикет ўтказамиз посольство олдида. Агарда жавоб берилмаса – Европа Судига мурожаат қиламиз, деди Баҳром Ҳамроев.

Баҳром Ҳамроев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:34 0:00
Бевосита линк

Шу куниёқ Москва шаҳрининг Марказий округ префектураси Чеченистон президенти Рамзан Қодиров истеъфоси талаби билан ўтказилиши кутилган акцияга рухсат бермагани маълум бўлди. Акция эгаси “Яблоко” партияси бунинг ўрнига 26 январ куни соат 12:00-да Россия президенти маъмурияти олдидаги Эски майдонда якка пикетларни ўтказишини билдирди.

2015 йилнинг 24 июлида Андижон-Ўш чегара постидан Ўзбекистон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан номаълум томонга олиб кетилган россиялик имом Темур Турсунов дараги икки ойдан кейин маҳаллий хавфсизлик хизмати ертўласидан чиқди.

90-йиллардан буён Россияда яшаб келган ва мамлакат фуқаролигини олган Темур Турсунов Киров вилоят муфтийси вазифасини эгаллаб келган. У ҳозирда Ўзбекистонда Россия фойдасига “жосусликда” ҳамда “экстремистик адабиёт сақлаганликда” айбланмоқда.

Айрим маълумотларга кўра, муфтий Турсуновга 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG