Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:37

Канададаги мактабда рўй берган отишмада 5 одам ҳалок бўлди


Канада шимолидаги Саскачеван минтақаси Ла-Лош шаҳарчасидаги ўрта мактабда рўй берган отишмада беш одам ҳалок бўлди, икки одам яраланди.

Яраланганларнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Отишма тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Тўлиқ тасдиқланмаган хабарларга кўра, қуролли ҳужумни мактаб ўқувчиларидан бири содир этган. Ҳалок бўлганлар орасида унинг икки қариндоши ва ўқитувчиси бор.

Ҳужумчи мактаб ёнида қўлга олинди. Ҳозирда отишма рўй берган мактабда машғулотлар тўхтатилган.

Давос форумида қатнашаётган Канада бош вазири Жастин Трюдо мактабдаги отишмада жабр кўрганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

XS
SM
MD
LG