Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:28

АҚШ шарқида "энг хавфли" қор бўрони саккиз одам ўлимига сабаб бўлди


АҚШнинг шарқий штатларида мисли кўрилмаган қор бўрони саккиз одамнинг ўлимига сабаб бўлди.

Мамлакат шарқидаги кўплаб штатлар ва пойтахт Вашингтонда 50 миллион аҳоли табиий офат сабаб уйларидан чиқмаслик ҳақида огоҳлантирилди.

Олтита штатда фавқулодда холат эълон қилинди. Кўплаб шаҳарлар аэропорти ёпилди, етти мингта авиарейс вақтинча тўхтатилди.

Метеорологлар бу сўнгги юз йил ичидаги "энг хавфли" қор бўрони экани, айрим штатларда қор қалинлиги бир метргача кўтарилишини айтишмоқда.

Табиий офат мамлакат иқтисодига бир миллиард доллардан кўпроқ зарар келтириши мумкин.

XS
SM
MD
LG