Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:43

"Оскар" совриндорларини аниқлаш тизими ўзгаради


Америка киноакадемияси “Оскар” мукофотини топширувчи қўмита таркибини ўзгартиришини билдирди.

Киноакадемия мукофот бериш жараёнида ирқий камситишларга йўл қўйилаётгани, жумладан бу йилги “Оскар” номзодлари орасида бирон қора танли актёрларнинг йўқлиги билан боғлиқ норозиликлар ортидан бу ишга қўл урмоқда.

Киноакадемия бошқаруви кенгаши ҳакамлар таркиби келажакда жинсий ва ирқий жиҳатдан хилма хил бўлишини маълум қилди.

Айни чоралар доирасида академияда аёллар ва ирқий озчилик вакиллари сони 2020 йилгача икки баравар кўпайтирилиши кўзда тутилмоқда.

XS
SM
MD
LG