Линклар

logo-print

АҚШнинг шарқий қирғоқларига келган кучли қор бўрони Ню-Йоркни амалда фалажлаб қўйди.

Ню-Йорк ҳокими Андрю Куомо 23 январь куни шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Шундай қилиб, Ню-Йорк фавқулодда ҳолат жорий қилган ўн биринчи штатга айланди.

Ню-Йоркда транспорт ҳаракати тўхтатилди ва кўприклар беркитилди.

Бўрон оқибатида камида 18 нафар одам ҳалок бўлгани хабар қилинади.

Ҳафта сўнгида авиа ширкатлар 7 мингга яқин парвозларни бекор қилдилар.

Вашингтон, Филадельфия ва Ню-Йоркка парвозлар тўхтатилди.

Ўн минглаб уйлар электрсиз қолди.

Вашингтонда расмийлар пойтахтнинг темир йўл ва автобус тизимини ҳафта сўнгида икки кунга беркитдилар.

Қор бўрони 24 январь куни ҳам давом этиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG