Линклар

Эрон Транспорт вазирига кўра, Эрон яқинда 100 донадан кўпроқ Аэробус йўловчи учоқларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолайди.

Аббос Охундийнинг айтишича, шартнома 27 январь куни Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Францияга сафари чоғида имзоланади.

Ушбу шартнома Эронга нисбатан халқаро жазо чоралари юмшатилганидан кейинги бир даврга тўғри келмоқда.

Эронда эскириб қолган учоқларни зудлик билан янгилашга кучли эҳтиёж бор.

Мамлакатда мавжуд 250та йўловчи учоғидан фақат 150таси яроқли, дейди Охундий

"Учоқларни сотиб олиш бўйича биз ўн ойдан буён музокаралар олиб бораяпмиз, аммо банк чекловлари бўлгани учун уларни сотиб олиш имкони йўқ эди," деб айтди Эрон Нақлиёт вазири.

"Бизга 400та узоқ масофага ва 100та яқин масофага учадиган учоқлар керак," дея илова қилди у.

XS
SM
MD
LG