Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:06

Иордания чегарачилари Суриядан киришга уринган 12 қуроллини отиб ташлашди


Иордания ҳукуматининг маълум қилишича, мамлакат чегара кучлари Суриядан Иорданияга сизиб кирмоқчи бўлган 12 одамни отиб ташлаганлар.

Иордания армиясининг 23 январь куни тарқатган хабарига кўр, Иордания ҳудудига ўтмоқчи бўлганлар қуролли бўлган ва улардан баъзилари Сурияга қайтиб кетишга муваффақ бўлган.

Чегара қўшинлари томонидан 2 миллион дона наркотик таблеткалар мусодара қилинган.

Иордания фуқаролар уруши гирдобида қолган Сурия билан чегараларида назоратни кучайтирган.

БМТга кўра, Иорданияда 600 мингдан зиёд суриялик муҳожир бор.

XS
SM
MD
LG