Линклар

logo-print

АҚШ давлат котиби Жон Керрининг айтишича, АҚШнинг Саудия Арабистони билан дўстлиги ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ.

У икки мамлакат Сурия ва Ямандаги урушларни тугатиш йўлида ҳамкорликни давом эттиришини билдирди.

Жон Керрининг бу гаплари 24 январь куни Ар-Риёдга сафари сўнгида янгради.

Керрининг айтишича, Қўшма Штатлар "Саудия Арабистони билан ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ дўстликка эга" ва Эрон билан ядровий битим имзолангани "ҳеч нарсани ўзгартиргани йўқ”.

Саудия Арабистони Эронни узоқ йиллардан буён минтақа учун хавф деб ҳисоблайди.

Ўтган ҳафта имзоланган шартнома ортидан Эронга нисбатан иқтисодий жазоларни олиб ташлади ва Теҳрон музлатиб қўйилган миллиардлаб долларидан фойдаланиш имконига эга бўлди.

Керрининг айтишича, у қироллик расмийлари билан Сурияда урушга якун ясаш йўллари ва Яманда тинчликни ўрнатиш бўйича “янги ғоялар”ни муҳокама қилган.

XS
SM
MD
LG