Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:54

Тожикистонда қўққисдан хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Душанбе маркази
Душанбе маркази

24 январь эрта тонгдан бошлаб Тожикистоннинг барча шаҳар ва туманларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Озодлик мухбирининг айтишича, пойтахт Душанбеда муҳим давлат идоралари ўнгида ва гавжум кўчаларда кўп сонда хавфсизлик ходимларини кўриш мумкин.

Тожикистон расмийлари юзага келган ҳолат юзасидан ҳозиргача ҳеч қандай расмий маълумот берганлари йўқ.

Ҳозиргача хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани сабаби маълум эмас, аммо Озодлик мухбири билан суҳбатда милиция ходимлари ҳуқуқ-тартибот ходимларининг кўчалар, хиёбонлар ва муҳим давлат идораларига жойлаштирилиши бу тузулмалар тайёрлигини текшириш мақсадида ўтказилишини билдирдилар.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг сўзчиси, Жалолиддин Садриддин Озодлик тожик хизмати мухбири билан суҳбатда мамлакатда вазият бутунлай тинч экани ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг кўчаларга жойлаштирилишидан тайёргарлик ҳолатини текшириш мақсади кўзланганини айтди.

“Шахсий ҳайъат тайёрлигини текшириш одатий ҳолат. Вазият бутунлай тинч. Фақат бир ойда бир-икки марта тайёргарлик ҳолати текширилади,” деди Жалолиддин Садриддин.

Хўжанд, Кўлоб ва Қўрғонтеппа каби йирик шаҳарларда ҳам хавфсизлик чоралари қўққисдан кучайтилгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Озодлик манбаларининг билдиришича, шанбадан якшанбага ўтар кечаси йирик шаҳарларда милиция ва хавфсизлик ходимлари казарма ҳолатига ўтказилган.

Шунингдек, баъзи шаҳар ва туманларга кираверишда қўшимча назорат нуқталари ўрнатилган.

Охирги марта бундай хавфсизлик тадбирлари ўтган йил сентябрида Душанбе ва Ваҳдат шаҳарларида полиция идораларига қилинган қуролли ҳужумлардан кейин олинган эди.

Ўшанда Тожикистон ҳукумати қуролли ҳужумлар учун Мудофаа вазирининг собиқ муовини Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги қуролли гуруҳни айблаб чиқди.

Кўп ўтмай Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Душанбе шарқидаги Ромит дарасида Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги қуролли гуруҳ тор-мор этилгани ва исёнчи генералнинг ўзи ўлдирилгани ҳақида баёнот берди.

Озодлик тожик хизмати мухбири Мардон Муҳаммаднинг айтишича, охирги пайтларда Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида беқарорликларнинг кучайиши тожик расмийларини жиддий ташвишга солган кўринади.

Мардон Муҳаммад билан суҳбатни тингланг.

Мардон Муҳаммад билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:43 0:00

XS
SM
MD
LG