Линклар

logo-print

Обама Покистонни жангариларга қарши кескинроқ курашишга чақирди


АҚШ президенти Барак Обаманинг айтишича, Покистон ўз ҳудудида фаолият юритаётган жангарилар тармоқларини йўқ қилишга "жиддий" киришганини амалда намойиш этиши керак.

24 январь куни "Press Trust of India" газетасида нашр этилган интервьюсида Обама Покистон хавфсизлик кучларининг охирги пайтларда жангариларга қарши олиб бораётган мужодаласини олқишлаган аммо, зўравон исломий гуруҳларни йўқ қилишда кўпроқ ишлар амалга оширилиши кераклигини айтган.

"Покистонда террорист тармоқларни издан чиқариш учун имконият бор," деб айтган Барак Обама.

20 январь куни Покистон шимоли-ғарбида жойлашган университетда содир этилган ҳужумда 21 нафар одам ўлдирилган эди.

Ҳужум учун масъулиятни Толибондан ажралиб чиққан қуролли гуруҳ ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG