Линклар

logo-print

Толибон музокаралардан олдин бажарилиши керак бўлган шартларни илгари сурди


Доҳадаги Толибон расмий идораси

Доҳадаги Толибон расмий идораси

Афғонистондаги Толибон ҳаракати тинчлик музокараларини қайтадан бошлашга замин яратадиган талаблари рўйхатини тақдим этди.

Ҳаракат рўйхатида исмлари ошкор этилмаган маҳбусларни озод этиш, ҳаракатни БМТ қора рўйхатидан чиқариб ташлаш ва унга тегишли сиёсий идорани расмий тан олиш каби талаблар бор.

"Булар тинчлик учун ташланиши керак бўлган илк қадамлардир," дейилади 24 январь куни чиқарилган Толибон баёнотида.

Ушбу талаблар Толибон ва Афғонистон ҳукуматининг собиқ мулозимлари ўртасида Қатарда бўлиб ўтган учрашувлардан бир кун ўтиб илгари сурилди.

XS
SM
MD
LG