Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:42

Россияни тарк этган математиклар Ғарбда муваффақият қозонмоқда


1986 йил Калифорнияда бўлиб ўтган Математиклар халқаро конгрессига 30 дан ошиқ Совет Иттифоқида яшовчи – аксари россиялик – математик таклиф қилинган. 2010 йилда эса конгресс Ҳиндистонда бўлиб ўтди ва унга таклиф этилган математикларнинг атиги 5 нафарининг Россия университетлари билан алоқаси бор эди.

Икки москвалик изланувчи етку математик олимлари билан ном таратган Россия бу математикларнинг оммавий тарк этиши сабаб бошдан кечирган йўқотишларни аниқлаш учун изланиш ўтказди.

“Олий иқтисод мактаби” Миллий изланиш университети ходимлари Владлен Тиморин ва Иван Стерлигов 25 хорижий “соф математика” журналида кенг тарқалган русча фамилияга эга олимлар томонидан ёзилган мақолаларни ўрганиб чиқишди.

1994 йилда бу мақолаларнинг тахминан 70 фоизи Россия институтларига тўғри келган. 1997 йилга келиб эса бу кўрсаткич 50 фоизга тушиб қолган ва ҳозиргача ўзгармай келади.

1993-2015 йилларда Ғарбга кўчиб кетган россиялик математикларнинг учдан бир қисми АҚШга борган. Россияни тарк этган математиклар танлаган мамлакатлар орасида Франция АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.

“Россия математикаси ҳамда рус математика диаспорасига метрик назар” деб номланувчи изланиш натижалари “Олий иқтисод мактаби” Миллий изланиш университети чоп этадиган “Россия ва хорижда олий таълим” журналининг 2015 йилнинг қишки нашрида чоп этилди.

“Олий иқтисод мактаби” Миллий изланиш университети профессрори, математика факультети декани Тиморин Озодлик билан суҳбатда Россияни тарк этган математиклар “хорижда яхши академик иш топа олади”, мамлакатни тарк этмаганлардан академик жиҳатдан муваффақиятлироқ бўлади ҳамда янги ватанларида туғилиб-ўсган ҳамкасбларидан яхшироқ натижа кўрсатади, деди.

Изланиш натижаларида 1992-2008 йилларда ўртача россиялик муҳожир математик америкалик ҳамкасбига солиштирганда 20 тага кўпроқ мақола чоп этгани айтилади. Қолаверса, россиялик математиклар мақолалари 143 марта кўпроқ манба сифатида кўрсатилган.

Массачусетсда жойлашга хусусий, нодавлат “Иқтисодий изланишлар миллий бюроси” гуруҳи 2012 йил чоп этган изланишга кўра, “совет математикларининг” АҚШга келиши мамлакатнинг математиклар бозоридаги рақобатни оширган.

“Эмпирик анализларимиз ўз изланиш дастурлари совет математиклари дастурлари билан энг кўп ўхшаш бўлган америкалик математикларнинг маҳсулдорлиги совет иттифоқилик иммигрантларнинг АҚШ математика бозорига кириши ортидан тушганини кўрсатади”, дейилади илмий мақолада.

Тиморин ва Стерлигов тахминан 1 000 математик Россиядан АҚШга кўчиб кетганини, натижада “Россия математикаси ўзининг энг яхши намояндаларидан айрилганини” айтишди.

Тиморин ва Стерлигов етакчи рус математикларининг мамлакатни тарк этгани “Россияда ҳам олий таълимни, ҳам илмий изланишларни жиддий сустлаштирганини” қўшимча қилишди.

Тиморин ва Стерлигов мақоласига кўра, Филдс медалини олган ва келиб чиқиши россиялик бўлган ҳар бир математикнинг доимий иши Ғарб мамлакатидадир. Филдс медали математика соҳасида таъсис этилган халқаро мукофот бўлиб, математиклар учун Нобель мукофотига тенглаштирилади.

Изланишда кўрсатилган салбий ўзгаришларга қарамасдан, оптимизмга ҳам ўрин бор.

Россиядаги институтлар билан иш олиб борувчи изланувчилар сони мутазам равишда 50 фоизни ташкил этиб келмоқда. Ҳам Россия, ҳам Ғарб институтлари билан ҳамкорлик қилувчи олимлар сони эса тахминан 25 фоизни ташкил эилади.

Тиморин ва Стерлигов мақоласида математиклар оммавий равишда тарк этганинига қарамасдан, “Россияда математик изланишлар даражаси ҳайратланарли даражада юқоридир”, дейилади.

“Россияда русча математика журналларини чоп этиш анъанага айланган бўлса-да – бу журналлар жуда яхши эканлигини унутмаслигимиз керак – энг яхши Ғарб журналларида чоп этилган мақолаларга назар солсангиз, Россия энг илғор етти ёки саккиз мамлакатнинг биридир”, деди Тиморин.

Аммо у “ҳеч қандай жиддий ўсиш кузатилмаётганини” қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG