Линклар

logo-print

Россия матбуоти рубль қадрсизланиб¸ ҳаëт қимматлашиши ва миграция қонунларининг кескинлашуви ортидан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ëппасига чиқиб кетаëтганини айтмоқда. Айни пайтда бу фикрга қўшилмаëтганлар бундан буëғига ўзбекларнинг Россияда муҳожиратда эмас¸ балки муқим яшашга ўтаëтгани ва ҳозирга қадар Ўзбекистонда яшаб келган оиласи билан Россияга кўчиб келаëтганини айтмоқда. Сиз қайси жараëнга гувоҳсиз? Кузатишларингиз билан душанба кунги жонли дастуримизда қатнашинг.

Шу кунларда постсовет матбуоти ўзбек меҳнат муҳожирларининг Россиядан ëппасига чиқиб кетаëтганини долзарб жараëн сифатида тақдим этмоқда.

Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановскийнинг январь ойига келиб Россияда расман қайддан ўтган ўзбек мигрантлари сонининг ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 1 миллионга¸ Россияга келаëтган мигрантлар оқимининг ҳам 70 фоизга камайгани ҳақидаги баëноти бундай чиқишларга асос бўлмоқда.

Жараëн сабабларига изоҳ берган Россия расмийлари ва таҳлилчилари¸ мамлакатда миграция қонунчилигининг кескинлашгани¸ хусусан¸ Россия ҳудудининг нолегаллар учун ëпилганини айтмоқда.

Ромодановскийга кўра¸ 2015 йил охирига келиб¸ 1 миллион 800 минг одам Россия ҳудудига кириши тақиқланганлар рўйхатига киритилган.

Айни пайтда¸ миграция бўйича россиялик экспертлар¸ 2016 йилга келиб¸ бунга тескари бўлган жараëннинг ҳам кучая бошлаганини қайд этмоқда.

Уларга кўра¸ Москва ҳукуматининг ватандошларни кўчириш дастурига асосан Россияга бутунлай кўчиб келаëтган марказий осиëлик¸ хусусан¸ ўзбеклар сони кўпаймоқда.

Ушбу давлат дастури рус тили ва маданиятини яхши билган¸ ўқиган¸ тажрибали собиқ СССР ҳудуди гражданларини Россияга кўчиришни мақсад қилган. Кўчиб келиш харажатлари¸ иш ва уй-жой топиш муаммосини ҳал қилишни давлат ўз зиммасига олган бу дастурга қизиқиш кўрсатганлар¸ рус матбуоти қайдича¸ ўн мингларни ташкил этади ва бундайлар сони кун сайин ошмоқда.

Сиз бу икки жараëндан қай бирига гувоҳсиз?

Сизнингча¸ Россиядан турли сабабларга кўра чиқиб кетиш¸ охир-оқибат Ўзбекистонга қайтиш оммавий жараëнга айландими .ëки бу йил ҳам мавсумий характердами?

Россияда ишлаëтган муҳожир бўлсангиз¸ бу икки жараëндан қай бири айнан Сизга дахлдор?

Доллар кўтарилиб¸ ватанга пул юбориш қийинлашиб бораëтан ҳозирпи шароитда истиқболни қаерда кўрасиз - Ўзбекистонга қайтиш¸ бошқа давлатдан иш топиш ëхуд оилангиз билан Россияда муқим ўринлашиб¸ Россия фуқаролигини олишдами?

Бугун Россиядаги миллионлаб ўзбекистонликни ўйлантираëтган бу саволларга оид мулоҳазаларингиз билан жонли интерактив дастуримизда қатнашинг. Мулоқотга душанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан бошлаб Skype манзилларимиз орқали қўшилишингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG