Линклар

logo-print

Россия ҳукумати иқтисодни қўллаб-қувватлаш учун 135 миллиард рубль ажратди


Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Тольяттидаги Автоваз заводида.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Тольяттидаги Автоваз заводида.

Reuters агентлиги 24 январь куни Россия Молия вазирлиги мамлакат иқтисодиётини инқироз пайтида қўллаб-қувватлаш мақсадида 135 миллиард рубль, яъни 1 миллиард 700 миллион доллар маблағ ажратганини хабар қилди.

Бу маблағнинг 50 миллиард рубли мамлакат автосаноати учун берилади. Қолганлари эса қурилиш, темир йўл, истеъмол моллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик машинасозлиги соҳалари ўртасида бўлиштирилади.

Хабарда айтлишича, ҳукумат иқтисодий инқироз туфайли аҳоли ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий норозиликнинг олдини олиш мақсадида яна 340 миллиард рубль, яъни 4 миллиард 360 миллион доллар пул ажратмоқчи.

Ғарб Россияга нисбатан санкциялар жорий этиши ва нефтнинг жаҳон нархи тушиб кетгани ортидан Россия итқтисоди инқирозга юз тутган.

XS
SM
MD
LG