Линклар

Кишинёвда ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда


Кишиневдаги норозилик намойиши.

Кишиневдаги норозилик намойиши.

Минглаб молдованлар мамлакат пойтахти Кишенёвда янги ҳукумат истеъфоси талаб қилинаётган норозилик намойишларида иштирок этмоқда.

Норзилар ҳукумат истеъфоси билан биргаликда парламентга навбатдан ташқари сайловлар ўтказилишини талаб қилаётир. Намойишлар россияпараст “Бизнинг партия” ва социалистлар партияси ҳамда европапараст халқ ҳаракати томонидан уюштирилаётир.

Кишинёвда 24 январь куни 10 даража совуқ бўлишига қарамай, полиция ҳисобига кўра, 16 минг одам намойишга чиққан.

Норозлик намойишлари 20 январь куни Молдова парламенти ҳукумрон Демократик партия вакили Павел Филипни Бош вазир лавозимига тасдиқлаганидан кейин бошланиб кетган эди. Норозилар мазкур партия вакили ҳукуматдаги коррупцияга қарши кураша олмайди, деб ҳисобламоқда.

Ўтган йилнинг октябрида Молдова ҳукумати коррупция жанжали ортидан истеъфо беришга мажбур бўлган эди. Ўшандан сўнг мамлакатда сиёсий инқироз бошланган.

XS
SM
MD
LG