Линклар

Украина Бош вазири конституция юзасидан референдум ўтказишга чақирди


Арсений Яценюк.

Арсений Яценюк.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк 24 январь куни ўзининг навбатдаги ҳафталик телемулоқотида мамлакатда янги конституция лойиҳаси юзасидан референдум ўтказишга чақирди.

“Бу украин халқи учун янги конституция ва европалашган янги Украина ҳақида муносабат билдириш иконияти бериладиган вақтдир”, деб айтди Яценюк ўз чиқишида.

Яценюкка кўра, янги конституцияда ҳукумат тузилмаларининг ваколатлари, марказий ҳукумат ва регионлар ўртасидаги муносабат, ҳалол ва адолатли суд тизими ва аниқ геосиёсат белгилаб берилади. Янги конституцияда Украинанинг мақсади келажакда Европа Иттифоқи ва NATOга аъзо бўлиш экани қайд этилади.

XS
SM
MD
LG