Линклар

Эрон президентининг Европага илк расмий сафари бошланди


Ҳасан Руҳоний.

Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронга нисбатан санкциялар бекор қилинганидан кейин илк маротаба Европага сафар қилади.

Руҳонийнинг Европа сафари бугун бошланади. У дастлаб Римда Италия президенти Маттарелла ва Бош вазир Ренци билан учрашади. Италияда Эрон билан 17 миллиард евролик савдо-иқтисодий шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Шундан сўнг Руҳоний президент Франсуа Олланд билан учрашиш учун Францияга боради. Европа сафари олдидан Теҳрон расмийлари Эрон Франциядан Airbus русумидаги 114 самолётни сотиб олишни режалаётганини билдирган эди.

Ўтган йилнинг ёзида Теҳрон ядровий дастури юзасидан халқаро муросага эришилгач, Эронга нисбатан санкциялар шу йилнинг 16 январидан бошлаб бекор қилинган эди.

XS
SM
MD
LG