Линклар

Афғонистон қуролли кучлари ичида коррупция ва лаёқатсизлик оқибатида муҳим қўмондонлар ишдан олинди


АҚШ ҳарбийларининг билдиришича, Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида Толибон ҳаракатига қарши курашаётган афғон қўшинлари “қайта ташкиллаштириллиб”, қўмондонлар алмаштирилмоқда.

АҚШ армияси бригада генерали Уилсон Шофнернинг айтишича, Ҳелмандда жойлашган 215 Майванд корпусидаги ўзгаришларга “лаёқатсизлик, коррупция ва самарасизлик билан боғлиқ муаммолар” сабаб бўлган. Ассошиэйтед Пресс агентлигига 25 январь куни берган интервьюсида АҚШ генерали корпус қўмондони билан бирга “бир неча биргада қўмондонлари ҳамда полковник даражасигача бўлган асосий зобитлар” вазифаларидан четлаштирилган.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги мамлакат армиясининг катта қисмини ташкил этадиган Майванд корпусида ўзгаришлар рўй берганини тасдиқлади. Ҳелманд вилояти кейинги ойларда тиғиз жанглар майдонига айланган.

20 январь куни Афғонистон расмийси ҳукумат қўшинлари деярли бутун Ҳелманд вилояти бўйлаб Толибонга қарши курашаётгани ва қўшимча ёрдамга муҳтож эканини билдирди.

XS
SM
MD
LG