Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:46

OzodNazar: Бола сотиш тубанлик¸ бўри ҳам боласини бермайди


Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова
Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Жамилова

Ўзбекистон Халқ артисти Гулчеҳра Жамилова OzodNazar дастурида муҳтожликни баҳона қилиб¸ ўз фарзандини пулга сотаëтган оналарни қоралаб гапирди.

Москва вилоятининг Долгопрудненский шаҳар суди ўзбекистонлик Гулнора Ҳошимовани одам савдосида айбдор, деб топиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этгани юзасидан фикр билдирган Гулчеҳра Жамилова “Бола сотишни ҳайвонлидан баттар иш¸ бўри ҳам боласини бермайди” дея муносабат билдирди.

Суҳбат мобайнида Гулчеҳра Жамилова болаларига “Чингачкук¸ Ишани” деб исм қўяëтган ўзбекистонликлар масаласига ҳам тўхталди.

Ўтган ҳафта Тожикистон парламенти қуйи палатаси депутатлари арабча ва “хорижий” исмлар қўйишни ман қилувчи қонун лойиҳасини қабул қилган эди.

Халқ артисти назарида “ўз фарзандига ном қўйиш ота-онанинг маънавий ҳуқуқидир ва бу соҳани қонун билан тартибга солиш қийин.”

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:47 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG