Линклар

Европа кенгаши Қримдаги инсон ҳақларига оид вазиятни ўрганмоқчи


Европа кенгаши бош котиби Турбьёрн Ягланд.

Европа кенгаши бош котиби Турбьёрн Ягланд.

Европа кенгаши бош котиби Турбьёрн Ягланд Қримда инсон ҳуқуқларига оид вазиятни баҳолаш учун яриморолга махсус комиссия юбориш қарорини очиқлади.

“Қримда 2,5 миллиондан зиёд одам яшайди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенцияси уларга ҳам тегишли. Уларда бу конвенциядан фойдаланиш имкони бўлиши лозим”, дейилади Ягланд баёнотида.

Европа кенгаши бош котибига кўра, бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида халқаро ташкилотлардан биронтаси бу минтақага бора олмаган. Ягланд мазкур миссия мутлақо мустақил бўлиши ва Қримнинг ҳудудий мақомига оид масалалар билан шуғулланмаслигини таъкидлади.

Россия Украинага қарашли бўлган Қримни 2014 йил мартида ўтказилган референдум ортидан аннексия қилган. Ғарб мамлакатлари бу референдум натижалари сохталаштирилган, деган қаноатдалар.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳамда ЕХҲТнинг миллий озчиликлар ишлари бўйича вакилининг ўтган йил сентябрида ёйинланган ҳисоботида қайд этилишича, Қрим яримороли Россия назоратига ўтганидан бошлаб тамал эркинликлар, хусусан, Украина тарафдори бўлган фаоллар, журналистлар ва қрим-татар жамоати вакилларининг ҳақ-ҳуқуқлари “жадал суръатлар билан ёмонлашмоқда”.

XS
SM
MD
LG