Линклар

logo-print

Душанбе ЎИҲга алоқадор тожик қўмондони ўлдирилганини тасдиқлади


Жамоати Ансоруллоҳ гуруҳи аъзоларидан бири.

Жамоати Ансоруллоҳ гуруҳи аъзоларидан бири.

Афғонистонда Ўзбекистон Исломий ҳаракатидан ажраб чиққан тожикистонлик дала қўмондонларидан бири Амриддин Табаров ўлдирилган. Бу ҳақда Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода 25 январь куни Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида билдирди.

Раҳимзодага кўра, “Жамоати Ансоруллоҳ” гуруҳи лидери Табаров ўтган йил июлида афғон махсус хизматлари ўтказган амалиёт чоғида ҳалок бўлган.

Домулло Амриддин номи билан танилган Табаров 1992-97 йилларда Тожикистонда бўлиб ўтган фуқаролар уруши чоғида аксилҳукумат кучларига раҳбарлик қилган.

90-йиллар охирларида Табаров Ўзбекистон Исломий ҳаракатига қўшилиб, Афғонистонда жанг қилган, толиблар ҳокимиятдан четлатилганидан кейин эса Покистонга ўтиб кетган.

2010 йилда у ҳам Толибон, ҳам Ал-Қоида билан алоқада бўлган Жамоати Ансоруллоҳ гуруҳига асос солган. Бу гуруҳнинг айрим аъзолари кейинчалик “Исломий давлат” гуруҳига байъат берган.

Жамоати Ансоруллоҳ 2012 йили террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган, гуруҳнинг Тожикистонда фаолият юритиши эса тақиқланган. Ўтган йил бошида Тожикистонда бу гуруҳнинг ўнлаб аъзоси қамалганди.

XS
SM
MD
LG