Линклар

Эрон президенти Европа бўйлаб сафарини бошлади


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Италия президенти Сержио Маттарелла билан, Рим, 2016 йил 25 январи.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Италия президенти Сержио Маттарелла билан, Рим, 2016 йил 25 январи.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Европа бўйлаб хизмат сафарини Рим шаҳридан бошлади. Бу президентнинг дунёнинг қудратли мамлакатлари билан Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишув ишга тушганидан бери хорижга қилган илк сафаридир.

Руҳоний билан бирга эронлик тадбиркорлар, газ ва нефть вазири ҳамда бошқа ҳукумат расмийлари ҳам Европага келишди. Беш кунлик сафар давомида улар Рим ва Париж шаҳарларига ташриф буюришни режалаштиришган.

Эрон Исломий Республикаси Теҳроннинг ядровий дастурини қисқартириш бўйича қудратли мамлакатлар билан эришилган келишув ортидан санкцияларнинг 16 январь куни бекор қилингани туфайли аста-секин халқаро ҳамжамиятга қўшилмоқда.

Келишув Эронга Европа ва Осиёда жойлашган ширкатлар билан шартнома измолаш имонини беради.

“Бу жуда муҳим ташриф. Кейинги саҳифани очиш ва турли соҳаларда бизнинг мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик эшикларини очиш вақти келди”, деди Эрон расмийларидан бири.

“Ишонч уйғотишимиз керак. Бу худди муҳаббат кабидир: бу ерда ҳам севгининг исботи энг муҳимидир”, деди фаранг дипломати.

Душанба куни Италия пойтахтида Ҳасан Руҳоний италиялик ҳамкасби Сержио Маттарелла ҳамда бош вазир Маттео Рензи билан учрашди.

Эрон президенти яна бир гуруҳ тадбиркор олдида чиқиш қилади ҳамда Рим папаси Франциск билан учрашади.

28 январь куни Руҳоний Франция президенти Франсуа Олланд билан учрашиш учун Парижга боради.

Ташриф олдидан Эрон расмийлари Теҳрон Airbus консорциумидан 114 учоқ сотиб олишини билдиришди.

Эрон транспорт вазири Аббос Ахўнди 24 куни журналистлар билан суҳбатлашиб, учоқ сотиб олиш учун музокаралар мазкур ҳафтада ўтказилишини билдирди.

Теҳрон узоқ пайтдан бери эҳтиёт қисмлар етишмагани сабаб эскириб қолган учоқларини янгилаш зарурлигини айтиб келади.

Хитой президенти Си Цзиньпин 23 январь куни Теҳронга қилган ташрифи давомида Руҳоний Эрон Хитой билан ўзаро алоқаларини яхшилашини ҳамда кейинги ўн йил давомида икки мамлакат ўратасидаги савдо кўламини 600 миллиард долларга еткизишини айтди.

Икки тараф 17 ҳужжат ва ният хатларини, жумладан, ядровий дастур бўйича ҳамкорлик қилиш ва қадимий Ипак йўли савдо йўлини тиклашга доир ҳужжатларни имзолади.

Эрон президенти мамлакат йилига 8 фоиз ўсиш режасини амалга ошириши учун йилига 50 миллиард доллар инвестиция жалб қилиши керак бўлишини айтган.

Озодликнинг инглиз хизмати тайёрлаган ушбу мақола Нодир Атаев томонидан ўзбекчага ўгирилди.

XS
SM
MD
LG