Линклар

Қирғизистондаги автоҳалокатда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

  • Шерзод

Қадамжойдаги автоҳалокатда уч одам ҳалок бўлди, 30 одам жароҳатланди.

Қадамжойдаги автоҳалокатда уч одам ҳалок бўлди, 30 одам жароҳатланди.

Қирғизистоннинг Қадамжой шаҳрида 23 январь куни содир бўлган автоҳалокат натижасида уч одам, жумладан, икки ўзбекистонлик ва бир қирғизистонлик ҳалок бўлди, ўттизга яқин одам жароҳат олди. Жароҳатланганлардан 3 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Қадамжой шаҳрига кираверишда оғир юк машинаси ҳайдовчиси машинани бошқаролмай қолган ва 4 енгил автомашина билан тўқнашиб, йўл чеккасидаги уйни бузиб кирган.

Ҳалокатга учраган 4 машинадан иккитаси Дамас русумида бўлиб, уларда Сўх туманидан Риштон туманига олма юклаб кетаётган Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Ҳалокатда икки ўзбекистонлик ва бир қирғизистонлик қурбон бўлди. Бундан ташқари 30 одам турли жароҳат олган, улардан 21 нафари касалхонага ётқизилган.

Бугунга келиб касалхонада 8 одам қолмоқда. Улардан уч нафарининг аҳволи ўта оғир экани хабар қилинмоқда.

Маълум бўлишича, ўзбекистонликларнинг жасади ўз ватанига қайтарилди. Ҳозирда автоҳалокат сабаблари милиция томонидан ўрганилмоқда.

“Юк машинаси баландликдан тушиб келган. Пастда, йўл четида турган Ўзбекистоннинг икки Дамас машинаси ва Қирғизистоннинг маршруткасини урган. Ўша маршруткада кўп одам бўлган. Ҳозир туман Ички ишлар бошқармаси фожеа тафсилотларини ўрганаяпти”, -дейди Қадамжой туман ҳокимияти расмийси Маматқасим Нурматов.

Мазкур воқеа Ўш-Исфана йўлининг Ўзбекистонга элтувчи йўл билан туташган қисмида юз берган. Маҳаллий аҳолига кўра, йўлнинг мана шу қисмида автоҳалокатлдар ва турли бахтсиз ҳодисалар тез-тез такрорланиб туради. Маҳаллий аҳоли шундан келиб чиққан ҳолда, йўл хавфсизлигини таъминлаш учун Ўзбекистонга элтувчи йўллар ёпилиши керак, деб ҳисобламоқда:

“Ўш-Боткен йўли муаммоси ҳал қилиниши керак. Фожеалар шу билан 2-3 марта такрорланди. Бу Ўзбекистон йўлини умуман тўсиб ташлаб, Ўш орқали йўл қилиш керак”, - дейди фоже бўлган ҳудудда истиқомат қилувчи Усўн Қўзубеков.

Айтиб ўтиш лозимки, қирғизистонликлар 2014 йилгача Ўшдан Боткенга бўлган 250 километрлик масофанинг 10 километрлик қисмини Сўх орқали босиб ўтишар эди. Маҳаллий аҳоли ёпиб ташлашни талаб қилаётган йўл мана шу йўлдир. 2014 йилда Ўш-Боткен янги йўли қурилганидан сўнг, қирғизистонликлар мазкур йўналишдагиЎзбекистон йўлларидан фойдаланмай қўйган.

XS
SM
MD
LG