Линклар

Руҳоний европалик инвесторларга Эронни "тинч ва барқарор" деб таърифлади


Эрон Президенти Ҳассан Руҳоний Римда бизнеч элита вакиллари билан учрашуви пайтида мамлакатини минтақадаги энг "тинч ва барқарор", деб таърифлади.

Шу кунларда Руҳонийнинг Европа давлатларига тўрт кунлик сафари давом этмоқда. Бу Эрон раҳбарининг қарийб 20 йил ичидаги илк сафаридир.

Сафари давомида Руҳоний хорижий сармоядорларни Эронга таклиф қилишга эътибор қаратаётгани кузатилмоқда. 26 январь куни эрталаб Руҳоний Twitter тармоғидаги саҳифасида Италия Бош вазири Маттео Рензи Эронга сафар қилиши ҳақида хабар қолдирди.

28 январь куни Руҳоний Франция президенти Франсуа Олланд билан учрашиш учун Парижга боради.

Ташриф олдидан Эрон расмийлари Теҳрон Airbus консорциумидан 114 учоқ сотиб олишини билдирган.

XS
SM
MD
LG