Линклар

logo-print

Жаҳон банки нефть нархига оид прогнозларни қайта кўриб чиқди


Жаҳон банки 2016 йилда нефть нархи 37 доллар бўлади, деган ишончда.

Жаҳон банки 2016 йилда нефть нархи 37 доллар бўлади, деган ишончда.

Жаҳон банки 2016 йилда нефть нархига оид башоратларни қайта кўриб чиқди.

Аввалроқ Жаҳон банки бир баррел нефть нархи 52 долларга кўтарилиши мумкинлигини билдирган эди. Сешанба куни эълон қилинган янги ҳисоботда эса нефтнинг нархи 37 доллардан ошмаслиги қайд этилган.

Жаҳон банкининг билдиришича, Эрон нефтининг кутилганидан эртароқ экспорт қилина бошланиши бунинг асосий сабабидир.

Январь ойи ўрталарида нефтнинг нархи бир баррел учун 28 долларга тушган эди. Бунинг ортидан эса Россия рублининг долларга нисбатан қиймати кескин туша бошлади. Ўтган ҳафтада 1 доллар 86 рублга чиққан эди.

Россия банки 27 январь учун рублнинг долларга нисбатан қийматини 81 рубль 84 копейка, евро қийматини эса 88 рубль 89 копейка миқдорида белгилади.

XS
SM
MD
LG