Линклар

logo-print

Эрон президенти ва Рим папаси бир-бирларига совға топширди


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Рим папасига форс гиламини топширмоқда.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Рим папасига форс гиламини топширмоқда.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Рим папаси Франциск 26 январь куни Ватиканда бўлиб ўтган учрашув чоғида бир-бирларига совға топширди.

Ватикан аввалроқ Эронни террорчиликнинг тарқалишига ва қурол савдосига қарши курашда асосий ролни ўйнашга чақирган эди.

Руҳоний Рим папасига узунлиги 1 метр 20 сантиметр, эни 80 сантиметрли форс гиламини совға қилиб, бу гилам шиалар учун муқаддас бўлган Қум шаҳрида қўлда тўқилганини айтди. Рим папаси эса Руҳонийга авлиё Мартин сурати туширилган медални топширди ва бу каби совғалар билан алмашиш бирдамликнинг рамзи эканини таъкидлади.

Руҳоний сўнгги 20 йилда Европага расмий сафар билан келган биринчи Эрон президенти бўлди. У 4 кун давомида Италия ва Францияда президентлар билан музокаралар ўтказади.

25 январь куни Италия пойтахти Римдан бошланган сафар давомида Руҳоний Италия президенти ва бош вазири билан учрашиб, бир қатор шартномаларни имзолади.

28 январь куни Руҳоний Франция президенти Франсуа Олланд билан учрашиш учун Парижга боради.

Ташриф олдидан Эрон расмийлари Теҳрон Airbus консорциумидан 114 учоқ сотиб олишини билдирган.

XS
SM
MD
LG