Линклар

Бугун Холокост қурбонларини хотирлаш халқаро куни нишонланмоқда


Нацистлар ўлдирилган одамлар жасадлари олдида суратга тушмоқда.

Нацистлар ўлдирилган одамлар жасадлари олдида суратга тушмоқда.

Бугун Холокост қурбонларини хотирлаш халқаро куни нишонланади. 1945 йилнинг 27 январида Совет қўшинлари нацистлар томонидан асос солинган Освенцим ўлим лагерини озод қилган эди. БМТ Бош ассамблеясининг 2005 йил 1 ноябрдаги қарори билан 27 январь Холокост қурбонларини хотирлаш халқаро куни сифатида эълон қилинган.

27 январь Германияда национал-социализм қурбонлари куни сифатида нишонланади. Берлин вақти билан соат 12да Германия парламенти – Бундестагда мазкур кун муносабати билан хотира маросими ўтказилади.

Бундестагда болалигида Холокост жабрдийдаси бўлган Рут Клюгер хотира нутқи сўзлаши кутилмоқда. Австрия пойтахти Венада туғилган Клюгер болалигида онаси билан биргаликда Освенцим ўлим лагерига ташланган эди. Айни пайтда АҚШ фуқароси бўлган ёзувчи ва олима Рут Клюгер 84 ёшда.

Нацистлар Германияси томонидан Иккинчи Жаҳон уруши пайтида таҳминан 5 миллион яҳудий ўлим лагерларида ваҳшийларча ўлдирилган. Холокост сўзи тор маънода нацистлар Германияси томонидан яҳудийларнинг қатлиом қилинишини, кенг маънода эса нацистлар томонидан турли этник ва ижтимоий гуруҳларни оммавий тарзда қириб ташланишини англатади.

XS
SM
MD
LG