Линклар

logo-print

Тожикистон президенти қизини ўз маъмурияти бошлиғи этиб тайинлади


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўз қизи Озода Раҳмонни президент маъмурияти бошлиғи этиб тайинлади.

38 ёшли Озода Раҳмон шу пайтгача Тожикистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи муовини лавозимида ишлаб келаётган эди.

Озода беш фарзанднинг онаси. У АҚШдаги Жоржтаун ва Мэриленд университетини тугатган.

Озоданинг эри Жамолиддин Нуралиев Тожикистон Миллий банки раҳбарининг биринчи муовини бўлиб ишлайди.

Тожикистон президентининг тўққиз фарзанди бор.

Унинг тўнғич ўғли Раҳмон Рустамий Имомали мамлакатнинг коррупцияга қарши курашувчи агентлигини бошқариб келади.

XS
SM
MD
LG