Линклар

logo-print

HRW: Терроризмга қарши кураш баҳонасида инсон ҳуқуқлари четга сурилмаслиги керак!


Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти чоршанба куни эълон этган ҳисоботида ғарб ҳукуматларини терроризмга қарши кураш ёки оммавий қочқинлар оқими хавфини бартараф этиш баҳонасида инсон ҳуқуқлари тамоилларини четга суриб қўймасликка чақирди.

– Террерчилик ҳужумларининг рўй бериши ва қочқинлар оқими билан боғлиқ қўрқув кўплаб ғарб давлатларини инсон ҳуқуқлари қадриятларини четга суриб қўйишга мажбур қилмоқда, - деб таъкидлади Human Rights Watch раҳбари Кеннет Рот.

Ташкилот фаоллари АҚШ, Буюк Британия ва Франция каби давлатларда терроризм хавфи боис фуқаролар устидан назорат кучайганидан ташвиш билдирмоқда.

Ўтган йили Франция, АҚШ каби давлатларда террор ҳужумларидан ўнлаб одам нобуд бўлди.

Германияда бир гуруҳ қочқинларнинг аёлларга тажовуз қилиши немис жамоатчилигини ҳушёр торттирди.

XS
SM
MD
LG