Линклар

Даниялик сайёҳлардан бири Жанубий ва Марказий Америка давлатларига борганида Зика вирусини юқтириб қайтган.

Бу ҳақда Даниядаги Аархус Университети шифохонаси мулозимлари 27 январь куни маълум қилди.

Уларга кўра, касалликнинг Дания бўйлаб тарқалиши хавфи жуда кам.

Иситма ва бош оғриғини келтириб чиқарувчи мазкур инфекция аллақачон Кариб ороллари, Шимолий ва Жанубий Американинг 21та мамлакатида қайд этилган.

Зика вируси минглаб болаларнинг ривожланмай қолган мия билан туғилишларига сабаб бўлгани айтилади.

Ҳозирча унга қарши вакцина ишлаб чиқилмаган.

Зика вируси Эдес чивинининг чақиши билан юқади. Бу чивин эса Америка қитъасининг бир қатор мамлакатларида мавжуд.

XS
SM
MD
LG