Линклар

Қирғизистон собиқ президенти Асқар Ақаев Бишкекда оламдан ўтган акасининг жаназасига боролмайди.

Бу ҳақда Ақаевнинг ёрдамчиси Бекболот Талгарбеков Озодлик радиоси қирғиз ҳизматига маълум қилди.

Талгарбековга кўра, Ақаев 76 ёшли акаси Асанқул Ақаев 26 январь куни оламдан ўтгани ҳақда хабар топган.

- Лекин, собиқ президент Қирғизистонда қамалиши хавфи боис акасининг жаназасига боролмайди, -деди Талгарбеков.

Асқар Ақаев ҳозир 71 ёшда. 2005 йилда у ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг Россияга қочган эди.

Ҳозир у Москвада яшайди. Қирғизистондаги жорий ҳукумат эса Ақаевга коррупция билан боғлиқ айбловларни қўйган.

XS
SM
MD
LG